ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. “Покистон халқаро авиакомпанияси” учувчиси Панжоб вилоятидаги Раҳимёр Хон шаҳри устида номаълум учар жисм (НУЖ) кўрингани ҳақида маълум қилди, Geo News телеканали хабарига асосан.
"Қуёш нурлари бўлишига қарамай, НУЖ жуда аниқ кўринди", - деди пилот. У авваллари кундузи бундай ёрқин объектни ҳеч қачон кўрганлигини айтди. Осмонда кўринган объект - сайёра ёки юлдуз эмас, балки Ерга яқин бўлган "космик станция" ёки "сунъий сайёра" бўлиши мумкин, дея тахмин қилди.
Покистон авиакомпанияси расмий вакили маълум қилишича, НУЖ 23 январь куни соат 16:00 атрофида, самолёт Карачидан Лаҳорга учаётган вақтда кўрилган. Самолёт НУЖ кўринган вақтда самолёт 10,5 минг метр баландликда бўлган.
Учувчидан ташқари, номаълум объектни Раҳимёр Хон шаҳрида истиқомат қилаётган кўплаб кишилар ҳам кўришган ва видеога олган. Интернетда тарқалган видеода кундузги вақтда осмонда ёрқин нуқтани кўриш мумкин.