Ўзбекистонда бензин нархи яна ошади

“Ўзбекнефтгаз” нефть маҳсулотлари ва якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган акциз солиқ ставкаларига жорий йил 1 февралдан ўзгартириш ва қўшимча киритилаётганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” нефть маҳсулотлари ва якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган акциз солиқ ставкаларига жорий йил 1 февралдан ўзгартириш ва қўшимча киритилаётганини маълум қилди:
Марказий Осиёда энг арзон бензин қаерда?
Нефть маҳсулотларига солинадиган акциз солиқ ставкалари:
– 1 тонна Аи-80 бензини: амалда – 200 000 сўм, 1 февралдан – 240 000 сўм (ўзгариш 40 000 сўм ёки 20%);
– 1 тонна Аи-90 ва ундан юқори маркали бензини: амалда – 250 000 сўм, 1 февралдан – 275 000 сўм (ўзгариш 25 000 сўм ёки 10%);
– 1 тонна дизель ёқилғиси: амалда – 200 000 сўм, 1 февралдан – 240 000 сўм (ўзгариш 40 000 сўм ёки 20%);
– 1 тонна ЭКО дизель ёқилғиси: амалда – 180 000 сўм, 1 февралдан – 216 000 сўм (ўзгариш 36 000 сўм ёки 20%).
Якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган акциз солиқ ставкалари:
– 1 тонна бензин: амалда – 378 480 сўм, 1 февралдан – 465 530 сўм (ўзгариш 87 050 сўм ёки 23%);
– 1 тонна дизель ёқилғиси: амалда – 346 275 сўм, 1 февралдан – 425 918 сўм (ўзгариш 79 643 сўм ёки 23%).
“Юқоридаги ўзгаришлар Аи-80 бензини мисолида кўрилганида, АЁҚШларда ўртача нарх таркибидаги мавжуд солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ўртача 110 сўмгача (ҚҚС билан) бўлган миқдорда чакана нархига таъсир қилиши мумкин”, - дейилган хабарда.