Москвада учувчисиз учадиган такси намойиши бўлиб ўтди. Такси электр двигателда 150 метр баландликгача кўтарилиб, соатига 200 километр тезликда ҳаракатланиши мумкин. Таксига 300 килограмм юк ортиш мумкин.
Такси яратувчилари биринчи ўринда янги турдаги транспорт йўловчилари ҳақида қайғуришган. Улар одамлар учун ҳимоя капсуласи ҳамда ёпиқ электр двигателлар билан жиҳозланади.
Бу таксиларга бўлган талаб юқори бўлиши кутилмоқда, чунки сафар арзонга тушади ва кам вақт сарфланади.
Таъкидланишича, дронларнинг биринчи намуналари жорий йилда қурилади, 2025 йилга келиб оммавий ишга тушириш режалаштирилмоқда