Фарғона вилояти ҳокими Сенат қўмитаси таркибидан чиқарилди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзолигидан чиқарилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси таркибидан чиқарилди, деб хабар қилмоқда ЎзА. 
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарори қабул қилинди.
Унга асосан  Хайрулла Хайитбаевич Бозаров Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси таркибидан чиқарилди", - дейилган хабарда. 
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 25 сентябр куни Хайрулла Бозоров президент фармонига асосан Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тайинланган эди. Бунга қадар Х.Бозоров Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган эди.