Қатор ОТМ ётоқхоналари COVID-19 аниқлангани сабаб ёпилгани ҳақидаги хабар рад этилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ЎзМУ, ТДШУ, ФарПИ, ТАТУ Самарқанд филиали талабаларида коронавирус аниқланганини рад этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ЎзМУ, ТДШУ, ФарПИ, ТАТУ Самарқанд филиали талабаларида коронавирус аниқлангани ҳамда факультет ва ётоқхона қаватлари дезинфекция учун ёпилгани  тўғрисида хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.
Таъкидланишича, ушбу олий таълим муассасалари  талабалари орасида айни кунларда коронавирус аниқланмаган ва бирорта ҳам талабалар турар жойи биноси ёпилмаган.
Барча ОТМлар 11 январдан анъанавий таълимга қайтади
Вазирлик асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун Ўзбекистон қонунчилигида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганини эслатган.
“Қолаверса, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари бу каби (касаллик аниқланиши) ҳолатлар жиддий тус олиб, кенг тарқала бошласа, уларни яширишдан манфаатдор эмас”, - дейилган хабарда.
Аввалроқ Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети (ТДПУ) талабасида коронавирус инфекцияси аниқлангани хабар қилинган эди.