ЙПХ пиёда хизмат олиб боришдан босқичма-босқич воз кечади

ЙПХ ходимларининг фақат қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган патруль автомобилларида хизмат олиб боришини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021 йилда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида амалга оширилиши кўзланган режалар тўғрисида маълумот берди.
Тошкентда ЙПХ ходимлари янги формада хизмат олиб бормоқда
Маълум қилинишича, бугунги кун талабларини, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда хизмат олиб бориш учун қулай, замонавий ва ихчам бўлган, йўл-патруль хизмати ходимларининг фарқловчи белгилари тақилган янги хизмат кийим-бош намуналари синовдан муваффақиятли ўтган тақдирда республикадаги барча ЙПХ ходимларини янги намунадаги кийим-бош билан таъминланади.
Бундан ташқари, ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориш тизимидан босқичма-босқич воз кечилади.
Бунда ЙПХ ходимларининг фақат қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган патруль автомобилларида хизмат олиб боришини йўлга қўйилади.