Туркияда 12 террорчи, жумладан, тўрт ўзбекистонлик қўлга олинди

Турк-сурия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган 12 нафар жангари қўлга олинди. Улардан 4 нафари Ўзбекистон фуқароларидир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Туркиянинг Сурия билан чегарасида 12 нафар ИШИД* террорчилари қўлга олинди. Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Уларнинг беш нафари Россия, тўрт нафари Ўзбекистон ва уч нафари Қирғизистон фуқароларидир. Улар ИД* аъзолари эканлиги аниқланган”, - дейилган хабарда.
Жангарилар ўтган йилган 31 декабрь куни Хатай вилояти Рейҳанли шаҳри ҳудудидаги ўтказиш пунктида қўлга олинган. Улар турк-сурия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишган.
Қўлга олинганларнинг бири Интерполнинг қизил рўйхатида бўлган.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти