ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Қарши шаҳрида фуқарони миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан Қарши ҳарбий прокуратураси ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Т. фуқаро Р.С.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишилари орқали миллий гвардия тизимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 4 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.