Келажакка қайтиб: дрон-такси ва учар автомобиллар

Дунёнинг турли бурчакларидаги уча оладиган ажойиб автомобиллар намуналарини Sputnik фотожамланмасида томоша қилишингиз мумкин.
Sputnik
Биз фильмларда кўрган ва орзу қилган учар автомобиллар даври яқинлашмоқда. Дунёда учар автомобиллари синов жадал суръатларда ўтказилмоқда.
Яқин келажакда ишга учар автомобилларда келиб кетишимиз одатий ҳолга айланиши эҳтимолдан йироқ эмас. Ва бу одамларнинг таажжубига сабаб бўлмайди.
1 / 10
Москвада дрон-такси синовлари. Учувчисиз учадиган автомобиль 100 километр масофагача йўловчилар ва юкларни элтиб қўя олади. Дрон-такси Москва инновацион кластер иштирокчи компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
2 / 10
Мана бундай машина биринчи марта 1946 йил 12 июлда ҳавога кўтарилган. Аммо "Convair Convair Model 118" лойиҳаси муваффақиятсизликка учраган.
3 / 10
Женева автосалонидаги PAL-V учар автомобиль. 2018 йил.
4 / 10
"Volocopter" концепцияси. Учар вертолёт: тезлиги - 100 км/с, учиш баландлиги 1980 метр атрофида. Учиш давомийлиги ярим соатни ташкил этган.
5 / 10
Американинг "Bell Helicopter" вертолёт ишлаб чиқарувчиси "Bell Nexus. В"ни тақдим этди.
6 / 10
Валдо Ватерман 1937 йили ўзининг энг такомиллаштирилган "Arrowbile" аэромобилини қурди. Икки ўринли ва уч ғилдиракли қурилма.
7 / 10
Словакиянинг "AeroMobil" компанияси нархи бир миллион евродан зиёдроқ бўлган "AeroMobil Flying Car" учар автомобилининг тижорий намунасини кўрсатди. Автомобиль учиш режимига атиги 3 дақиқада ўта олади.
8 / 10
"EHang 184" учар автомобиль
9 / 10
Москвада дрон-такси синовлари. 2021 йил
10 / 10
"Audi AG", "Airbus" ва "ItalDesign Giugiaro" компанияларининг учар электромобили