“Спутник V” вакцинаси икки ҳафта ичида яна 25та давлатда рўйхатдан ўтказилади

“Спутник V” коронавирусга қарши вакцинаси икки ҳафта давомида йигирмадан зиёд мамлакатда рўйхатдан ўтказилиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев Россия “Спутник V” коронавирусга қарши вакцинаси яқинда йигирмадан зиёд мамлакатда рўйхатдан ўтказилишини кутмоқда.
"Спутник V” вакцинамиз ҳозирда 14та давлатда рўйхатдан ўтган, келгуси икки ҳафта ичида 25тадан ортиқ давлатда рўйхатдан ўтказилишини кутмоқдамиз", - деди Дмитриев Давосда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумининг онлайн режимида бўлиб ўтган сессиясида.
Жамғарма ҳар бир мамлакат билан алоҳида иш олиб борди, вакцина ишлаб чиқариш бўйича кўплаб халқаро шерикликлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. “Спутник V”  вакцинаси Россия, Беларусь, Аргентина, БАА, Венгрия, Сербия, Боливия, Жазоир, Фаластин, Венесуэла, Парагвай ва Туркманистонда рўйхатга олинган.
Европа Иттифоқи ва ЖССТда вакциналарни рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.
“Спутник V”: 2 миллион доза Венгрияга етказиб берилади - видео
“Спутник V” вакцинаси Гамалея эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази томонидан Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
Препарат инсоннинг аденовирус векторли платформасига асосланган бўлиб, хавфсизлик, самарадорлик ва узоқ муддатли салбий оқибатларнинг йўқлиги - унинг муҳим афзалликлари ҳисобланади.
Рўйхатдан ўтгандан сўнг, ўтказилган тадқиқотда якуний назорат нуқтасида маълумотларни таҳлил қилиш натижаларига кўра, унинг самарадорлиги 91,4 фоизни, оғир ҳолатларда эса 100 фоизни кўрсатди.