Рақибини “рақсга туширган” Муродов: UFC 257 мусобақасининг ёрқин лаҳзалари

Куни кеча Абу-Дабида UFC 257 мусобақаси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов америкалик рақибини ер тишлатди.
Sputnik
Муродов учинчи раундда кучли зарбаси билан америкалик Эндрю Санчесни мувозанатни йўқотиб қўйишига эришди ва кетма-кет зарбалар берди. Ҳакам ушбу вазиятдан сўнг жангни тўхтатди ва ўзбекистонлик жангчининг ғалабасини қайд этди. Шу тариқа, у UFCʼдаги учинчи ғалабасини қўлга киритди.
Маҳмуд Муродов ғалабасидан сўнг UFC президентига нима деди
Шунингдек, UFC 257 доирасидаги мухлислар интиқлик билан кутган жанг ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик Дастин Порье ўртасида бўлиб ўтди.
Биринчи раундда Макгрегор устунлигини намойиш этди. Бироқ иккинчи раундда Порье қулай фурсатни пойлаб, кетма-кет зарбалар билан Конорни чалғитиб қўйди. У америкаликнинг зарбаларидан ерга қулади ва бу унинг спорт фаолиятини илк нокаути бўлди.
Шу тариқа, Порье Конордан қасос олишга муваффақ бўлди. Макгрегор ва Порье 2014 йилда юзма-юз келган эди. Ўшанда Конор америкалик жангчини биринчи раунднинг иккинчи дақиқасида нокаутга учратган эди.