Мигрантлар тиббий маълумотлари махсус реестрга киритилади - Роспотребнадзор

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларини федерал ахборот тизимига киритилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларини федерал ахборот тизимига киритиш режалаштирилган. Бу хавфли инфекция ташувчиларни мамлакатдан депортация қилиш жараёнини тезлаштиради. Тегишли ҳукумат қонун лойиҳасини Давлат Думасининг яқинда бўладиган ялпи мажлисида кўриб чиқиш режалаштирилган.
Меҳнат мигрантларини олиб келиш бўйича аризалар онлайн қабул қилинади
Қонун лойиҳасига кўра, федерал ахборот тизимини яратиш ва юритиш Роспотребнадзорга юклатилади. Унда мигрантларнинг меҳнат фаолияти, тиббий маълумотлари, шунингдек мамлакатнинг эпидемиологик хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган бошқа маълумотларни олиш учун фойдаланилади.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишни фақат давлат ва шаҳар тиббиёт ташкилотларида амалга оширилиши мумкин.
Тиббий кўрикдан сўнг фуқаролар ОИВ ва бошқа инфекциялар йўқлиги, гиёҳвандлик моддаларни қабул қилмаслиги тўғрисида хулоса олишади. Ушбу ҳужжат ишлаш учун патент, вақтинча яшаш учун рухсатнома, яшаш рухсатномаси ёки Россия фуқаролигини олиш учун талаб қилинади.
Янги ахборот тизими - хавфли юқумли касалликлар ташувчи-чет элликларни эрта аниқлашга ёрдам беради, уларни Россиядан депортация қилиш тўғрисида қарорларни қарор қабул қилиш вақтини қисқартиради.