Ангренда ободонлаштиришга ажратилган 638,3 млн сўм талон-тарож қилинди

Собиқ раҳбар ва унинг шериклари 2019 йилда шаҳарда амалга оширилган ободонлаштириш ишларида сметада назарда тутилган ишларни тўлиқ бажармай, 638,3 млн сўмни “еб кетган”.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбарининг талон-торожликлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.
“Ўлик жонлар” ортидан 983,5 млн сўмни ўмарган боғча мудирасининг кирдикорлари фош бўлди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими терговга қадар текширув ўтказган. Унда Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбари А.И., “A.С.” МЧЖ раҳбари Х.И., “J.T.” МЧЖ раҳбари Ж.А. ва бошқалар ободонлаштириш учун бюджетдан ажратилган 638,3 млн сўмни талон-торож қилганликлари аниқланган. Улар 2019 йилда шаҳарда амалга оширилган ободонлаштириш ишларида сметада назарда тутилган ишларни тўлиқ бажармаган.
Ўтган йили Ўзбекистонда мансабдорлар энг кўп қайси жиноятга қўл урди
Мазкур ҳолат юзасидан А.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.