Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар 78,4 мингдан ошди

Ўтган куни яна 54 кишининг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди. Шулардан 30 нафари Тошкент шаҳридан.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўтган кун давомида Ўзбекистонда яна 54 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 78 429 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
Коронавирус "британча" штамми билан касалланган болаларда кузатилаётган 5 та аломат
Янги касалланганларнинг 1 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида, 1 нафари Наманган вилоятида, 5 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида, 7 нафари Тошкент вилоятида, 30 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Мамлакатда касалликдан соғайганлар жами 76862 (+47) нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Қурбонлар кузатилмаган ва улар сони 621 нафарлигича қолмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 946 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.