Қирол пингвинлари паради – видео

Американинг Цинциннати ҳайвонот боғидаги қирол пингвинларига ташриф буюрувчилар олдида сайр қилишга рухсат берилди.
Sputnik
Бундай сайрлар қирол пингвинларига ҳаво ҳарорати минус ўн даражагача пастлаганда рухсат берилади. Агар ҳарорат юқори бўлса, парадга бошқа турдаги пингвинлар чиқади, дея ёзади Sputnik Беларусь
Коронавирус пандемиясини инобатга олган ҳолда меҳмонлардан ижтимоий масофага риоя қилиш сўралди.
Айтганча, ҳайвонот боғида яшайдиган қирол пингвинларнинг номи ҳам “қиролча”. Улар орасида Мартин Лютер Кинг, Коретта Скотт Кинг, Би Би Кинг ва Ларри Кинг бор. Ҳайвонот боғида ҳатто Бургер Кинг номли пингвин бор, бироқ у бу парад вақтида меҳмонлар олдига чиқишдан уялди ва ўз ўрнида қолди.