ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонда қурилиш-пудрат ташкилотларининг рейтинги ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қурилиш ташкилотларининг рейтинги билан Reyting.mc.uz сайти орқали танишиш мумкин.
Қайд этилишича, СТИР бўйича (9 та рақам) қурилиш ташкилотларининг рейтингини билиб олиш мумкин бўлиб, рейтингдан жами 36 мингдан ортиқ ташкилот жой олган.
“Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида уларнинг салоҳияти 71 та кўрсаткични қамраб олган 6 та гуруҳдан иборат мезонлар билан ўлчанади. Салоҳиятни аниқлашда эса ташкилотнинг малакали мутахассислари, молиявий кўрсаткичлари, бажарган ишларининг сифати, иш тажрибаси, техник базаси, рақобатдошлиги каби қурилишда юқори сифатни таъминловчи мезонлар муҳим аҳамиятга эга", — дейилади хабарда.