ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ва етакчи Туркия фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси Туркияда COVID-19 га қарши “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, йилига бир неча миллион доза вакцина ишлаб чиқарилади, келгусида ишлаб чиқаришни кенгайтириш эҳтимоли муҳокама қилинмоқда.
“Вакцина ҳам Туркия ички бозорига, ҳам бошқа мамлакатларга етказиб берилади”, - дейилган хабарда.
"Спутник V" – Россиянинг Гамалея номидаги Миллий микробиолигия ва иммунология маркази томонидан ишлаб чиқилган ва рўйхатга олинган дунёдаги биринчи вакцинадир. Бугунги кунда Спутник V вакцинасини олганлар сони 1 миллиондан ошган ва унинг самарадорлиги 95 %ни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш устида иш олиб борилаётгани ва уни чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақида маълум қилган эди.