ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов Абу-Дабида бўлиб ўтаётган UFC 257 турнирида жанг қилди.
Ушбу жангда унга америкалик Эндрю Санчес рақиблик қилди. Уч раундга мўлжалланган жанг учинчи раундда якунланди.
Муродов учинчи раундда кучли зарбаси билан рақибини мувозанатни йўқотиб қўйишига эришди ва кетма-кет зарбалар берди. Ҳакам ушбу вазиятдан сўнг жангни тўхтатди ва ўзбекистонлик жангчининг ғалабасини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов бунгача UFCʼда иккита жанг ўтказган ва уларнинг ҳар иккисида ҳам қўли баланд келган. Бу унинг учинчи ғалабаси бўлди.