Самарқандлик ўсмир "Афросиёб" поезди ойнасига тош отиб, синдирди

"Бухоро-Тошкент" йўналишидаги "Афросиёб" юқори тезюрар йўловчи поездининг 5-вагон 1-ойнаси номаълум шахс томонидан тош отиб синдирилган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Афросиёб" тезюрар поездига тош отган безори аниқланди, деб хабар бермоқда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси.
Ақл ёшдамас, бошда: ёши 60ни қоралаган киши "Андижон"-"Тошкент" поездига тош отди
Хабарда айтилишича, 18 январь куни соат 16:48да "Зиёвуддин-Зирабулоқ" темир йўл бекатлари оралиғи 3819 км.да, "Бухоро-Тошкент" йўналишидаги "Афросиёб" юқори тезюрар йўловчи поезди йўналиши бўйлаб ўнг томондан 5-вагон 1-ойнасига номаълум шахс томонидан тош отиб синдирилгани аниқланган. 
Шу йилнинг 20 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан  олиб борилган суриштирув ишлари давомида, ушбу шахс 2001 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Нарпай туманида яшовчи У. Х. эканлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.