ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Россия армиясида "Пенициллин" номли энг янги разведка мажмуаси ишга тушди, деб хабар қилмоқда РИА Новости "Вега" концерни ахборотига асосан.
“2020 йилнинг декабрь ойида буюртмачига "Пенициллин" мажмуасининг биринчи партияси етказиб берилди”, - деди "Вега" концерни директори Вячеслав Михеев.
"Пенициллин" – душман артиллерияси ва реактив зарба бериш воситаларининг жойлашган жойини аниқлаш учун фойдаланиладиган разведка мажмуасидир.
"Пенициллин" – душман артиллерия ва ракета қуроллари координатасини ради тўлқин ёрдамида эмас, янги принцип – иссиқлик ва товуш (шовқин) ёрдамида аниқлайди. Шу сабабли унга радиоэлектрон босим таъсир қилмайди ва радиотўлқин туфайли ўзини ошкор қилмайди.
"Пенициллин" кундузи ҳам тунда ҳам, ҳавонинг -40 +50 даражасида ҳам ишлаши мумкин. Мажмуа юқори аниқлик ва тезликда ишлайди. Нишон координаталари ҳақида маълумот олиш учун 5 сони керак бўлади ва нишон электрон харитага киритилади.
"Пенициллин" мажмуасини КамАЗ автомобилига ўрнатиш мумкин. Унинг оптик-электрон разведка тизими баланд кўтариладиган устунга ўрнатилади.