ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Исроиллик модель Яель Шелбия - дунёдаги энг чиройли юзли модель деб тан олинган. У ташқи қиёфаси сабабли интернетда кескин танқидга учрагани юзасидан шикоят қилди, деб хабар қилди The Sun.
Январ ойи бошида 19 ёшли исроиллик модель Independent Critics талқинига кўра - дунёдаги энг гўзал 100 киши рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Овозлар сони бўйича модель таиландлик хонанда Лиза Манобан, австралиялик модель Мейку Вуллард ва тайванлик қўшиқчи Чжоу Цзиюни ортда қолдирди.
Шелбия таъкидлашича, ушбу мақом унга айрим фойдаланувчиларнинг салбий муносабатини олиб келмоқда.
"Мен доимий равишда мухлислардан севги ва қўллаб-қувватлашни оламан, лекин менга кўп хабарлар келади, тан олишим керакки, улар айримлари – жуда ёқимсиз. Хейтерлар ташқи қиёфам бўйича ҳақоратомуз изоҳларни ёзишади, мен бунга эътибор бермасликка ҳаракат қиламан", - деди у.
Шелбия 16 ёшида модель сифатида иш бошлади. Уч йилда у Dolce & Gabbana, Versace, L"Oreal, KKW Beauty, Kylie Cosmetics, FINNEY mobile ва бошқа брендлар билан ҳамкорлик қилишга эришди.