ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Қашқардарё вилояти Яккабоғ туманида бир фуқаро шафқатсизларча калтаклангани юзасидан жиноий иш очилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.
Фуқаро К.А. туман 17 январь куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда 15 январь куни синфдоши А.Қ. ва унинг турмуш ўртоғи Г.А. ўзларининг “Қурашайх” қишлоғидаги яшаш уйига чақиргани ва ерга келганда уни шафқатсизларча калтаклашганини баён қилган. Унинг сўзларига кўра, оёқ ва қўлларини арқон ип билан боғлаб, юз, бош ва сон соҳаларига таёқ билан уришган. Кейин капкирни темир печда қиздириб, унинг қорин соҳасига бир неча марта босиб куйдиришган.
Тиббий маълумотномада К.А.да “бош мия чайқалиши, бошнинг теппа ва чап чакка соҳасида қон қуйилиши, бошининг пешона соҳасида эзилиб йиртилган яраси, қорин пастки соҳаси куйган жароҳати ва бошқа тан жароҳатлари” мавжудлиги кўрсатилган
Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 110-моддаси 1-қисми (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида А.Қ. Россияга ишлашга кетган вақтида унинг турмуш ўртоғи Г.А. жабрланувчи К.А. мулоқотда бўлиб келганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, жарбланувчи 15 январь куни шифохонага мурожаат қилган вақтида юқоридаги жанжални яширгани аниқланган. У отдан йиқилиб, уни от судраб кетганлигини маълум қилган. Кейин биринчи ёрдамни олиб шифонадан чиқиб кетган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.