Венгрия ЕИда биринчи бўлиб “Спутник V” вакцинасидан фойдаланишни маъқуллади

Венгрия Европа Иттифоқида ўз ҳудудида “Спутник V” вакцинасидан фойдаланишни расман маъқуллаган биринчи давлат бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Венгрия Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасидан фойдаланишни маъқуллади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси хабар қилди.
“Россия пул ортидан қувмайди”: Европада “Спутник V” вакцинасини ҳимоя қилишди
Шундай қилиб, Венгрия Европа Иттифоқида ўз ҳудудида “Спутник V” вакцинасидан фойдаланишни расман маъқуллаган биринчи давлат бўлди. Вакцина Венгрияда “Спутник V”нинг Россиядаги клиник тадқиқотлари маълумотлари ва Венгрия мутахассисларининг ҳар томонлама берган баҳоси асосида тезлаштирилган тартибда рўйхатга олинган.
Ўтган йил охирида Венгрия коронавирусга қарши Россия вакцинасининг 6 минг дозасини олган эди. Декабрь ойи бошида венгриялик мутахассислар Россияда бўлиб, “Спутник V” вакцинасининг яратилиши, тадқиқотлари ва ишлаб чиқарилиши билан танишган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш устида иш олиб борилмоқда ва уни чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.