Тошкент шаҳар ИИББда тайинловлар амалга оширилди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига янги ўринбосар ва ИИББ Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиқ тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида иккита янги тайинлов амалга оширилди.
Бошқарма матбуот хизмати хабарига кўра, полковник Холматов Тимур Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Шу билан бирга, полковник Ҳусниддин Шамсутдинов Тошкент шаҳар ИИББ Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди.