ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Россияга 2020 йилда кириб келган чет элликлар сони коронавирус пандемияси туфайли кескин қисқарди, деб хабар бермоқда РИА Новости ИИВга таянган ҳолда.
Жумладан, Россияга ўтган йилнинг январь ойидан ноябрь ойигача 5,2 миллион хорижликлар кириб борганлар, бу эса 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 70,2%га камдир.
Статистик маълумотларга кўра, РФга энг кўп МДҲ давлатларидан чет элликлар кириб борганлар - бу умумий миқдорнинг 80%ни ташкил этади. Фуқароларнинг яна 7,3% фоизи - Европа Иттифоқи мамлакатларидан келган фуқаролардир.
"Таъкидланишича, меҳнат мигрантлари улуши 24%ни ташкил этган. Бошқа мамлакатлар фуқароларига миграция оқимининг 12,4%и тўғри келмоқда", - дейилади идора хабарида.
ИИВ маълумотларига кўра, хориж фуқароларининг деярли ярми - 44 %и - Россияга шахсий мақсадларда, 24%и эса меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кириб келишган.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси фонида 27 мартдан Россия халқаро авиа-парвозларни тўхтатган эди.
Фақат ташиш, санитария, почта ва баъзи бошқа рейстлар учун истисно жорий этилди. 2020 йилнинг август ойидан парвозлар секин-аста қайта тиклана бошлади.