Бағдодда қонли теракт: қурбонлар сони 28 нафарга етди

Ат-Таяран майдони ҳудудида жойлашган бозорда кетма-кет портлаш юз берган. Икки худкуш террорчи ўзларини портлатиб юборган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ироқ пойтахти Бағдодда уюштирилган теракт натижасида ҳалок бўлганлар сони 28 нафарга етди.
“Al Arabiya” телеканалининг хабар қилишича, камида 73 киши турли даражадаги тан жароҳатини олган.
Яман аэропортидаги теракт: 25 киши қурбон бўлган, 110 киши жароҳатланган
Телеканал маълумотларига кўра, Ат-Таяран майдони ҳудудида жойлашган бозорда кетма-кет иккита портлаш юз берган. Ироқ армияси вакилининг сўларига қараганда, “террорчилик ҳужуми икки нафар худкуш террорчи томонидан содир этилган, улар ўзларини хавфсизлик хизмат ходимлари тақиб қилаётган пайтда портлатиб юборган”.
Воқеа жойига тез ёрдам ва бошқа масъул ходимлар келмоқда.
Ироқ кучишлатар ходимлари хавфсизлик нуқтаи назаридан кўплаб хорижий давлат элчихоналари ва давлат муассасаларининг марказий офислари жойлашган “яшил ҳудудга” олиб борувчи йўлларни ёпишган.