АҚШ “Шимолий оқим-2”га қарши янги санкциялар жорий этди

АҚШ “Шимолий оқим-2”ни қуриб битказишда қатнашаётган “Фортуна” қувур ётқизувчи ва унинг эгасига нисбатан санкция киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. АҚШ “Шимолий оқим-2”ни қуриб битказишда қатнашаётган “Фортуна” қувур ётқизувчига нисбатан санкция қўллади. Бу ҳақда Америка Молия вазирлиги сайтида хабар қилинди.
Шунингдек, “Фортуна” эгаси ООО “КВТ-РУС” ҳам санкция рўйхатига тушган.
АҚШ яна "Шимолий оқим - 2" масаласига киришди
Россия, Яман, Венесуэлага қарши чораларнинг аралаш рўйхатига қуйидагилар ҳам киритилган:
- олтита кема, жумладан, Россия байроғи остида ҳаракат қилувчи “Максим Горький” ва “Сиерра” нефть танкерлари;
- Краснодар ўлкасида рўйхатдан ўтган ООО “Рустанкер”
- Италия, Швейцария, АҚШ, Венесуэла, Мальта, Буюк Британиянинг 14 та компанияси
- уч нафар жисмоний шахс: Швейцария, Италия ва Венесуэла фуқаролари.
Команияларга нисбатан санкциялар экспорт, банк ва валюта операциялари тақиқлаш, актив ва мол-мулкни блоклашни назарда тутади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков янги Америка санкцияларига муносабат билдириб, Москва чекловлардан афсусдалиги, аммо газ қувурини қуришда давом этишини таъкидлади.
АҚШ нима учун "Шимолий оқим-2"га тўсқинлик қилаётганини қуйидаги видеода билиб олиш мумкин.