Жиззах вилоятининг уч тумани ва бир шаҳрида ҳокимлар ўзгарди

Жиззах вилоятининг Зафаробод, Мирзачўл ва Фориш туманларида ҳоким ўзгарди. Шунингдек, Жиззах шаҳрига янги ҳоким тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Бугун, 19 январь куни Жиззах вилояти Халқ депутатлари Жиззах шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Жиззах шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Акбар Шукуровнинг бошқа лавозимга ўтгани муносабати билан шаҳар ҳокими лавозимига Комил Холмуродов номзоди маъқулланди.
Комил Холмуродов бугун Халқ депутатлари Мирзачўл туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимидан озод этилган эди.
Қорақалпоғистонда бирданига учта ҳоким ўзгарди
Унинг ўрнига Мирзачўл туманига ҳоким этиб, 2016 йилдан буён “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Шерзод Аҳмедов тайинланди.
Халқ депутатлари Зафаробод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Иброҳим Қаршибоев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод қилинди. 
Сессияда депутатлар Нодирбек Раджаповни туман ҳокими этиб тасдиқлади. 
Нодирбек Ражапов бунгача Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 
Халқ депутатлари Фориш тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими Абдивали Мустанов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод қилинди. 
Икром Матиев номзоди депутатлар томонидан Фориш туман ҳокими лавозимига маъқулланди.
У бунга қадар Янгиобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.