Раҳматжон Қурбонов қобилиятли санъаткор эди - Ҳамид Сапаев

Рахматжон Қурбонов қўшиқчилик санъатини эстрададан тортиб мақомгача, халқ қўшиқларигача ўрганган инсон эди эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Раҳматжон Қурбонов нафақат мен учун, балким бутун Хоразм халқи,  ўзбек халқи учун буюк санъаткор инсон эди. У кишида Худо берган қобилият, талант бор эди, дейди Ўзбекконцертнинг Хоразм вилояти бўлими бошлиғи Ҳамид Сапаев Sputnik мухбирига.
Ўзбек мумтоз қўшиқчилигининг йирик вакили вафот этди
У киши қўшиқчилик санъатини эстрададан тортиб мақомгача, халқ қўшиқларигача ўрганган эди. Ундан ташқари адабиёт ва санъатнинг барча турларини жуда яхши биладиган инсон эди. Мен у кишидан кўп маротаба маслаҳатлар олганман, кўп нарсани ўрганганман.
Раҳматжон Қурбонов менга яқин дўст эди. Биз у киши билан тез тез мулоқот қилиб турар эдик. У киши жуда камтар, ўзини қўлда ушлаб тура оладиган, ақлли инсон эдилар. Айтадиган ҳар бир сўзини ўйлаб айтар эди. У кишидан бирор марта бекорчи, арзимас гапларни эшитмаганман,- дейди Сапаев.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист, “Лазги” ансамблининг собиқ раҳбари Аҳмаджон Қурбонов 18 январ куни вафот этган эди.