Мамлакат тинчлиги ва осойишталигини нафақат қуролли кучлар сафида хизмат қилаётган мард йигит ва қизлар, балки уларнинг “тўртоёқли ёрдамчилари” ҳам кўмак беради.
Чегарада, ИИВ, ФВВ ва бошқа тузилмаларда хизмат итларидан фойдаланилади. Айнан замонавий технологияларнинг кўплигига қарамай, жиноятчини тез ва аниқ топиш ва ушлаш, гиёҳванд моддалар ва портловчи моддаларнинг излашда уларнинг хизмати беқиёс.