“ЭпиВакКорона”нинг самарадорлиги 100 фоиз - Роспотребнадзор

Клиник синовлар натижаларига кўра, COVID-19га қарши "ЭпиВакКорона"нинг иммунологик самарадорлиги юз фоизни ташкил этди – Роспотребнадзор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Клиник синовларнинг I ва II босқичлари натижаларига кўра, COVID-19 га қарши "ЭпиВакКорона"нинг иммунологик самарадорлиги юз фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Роспотребнадзор матбуот хизмати хабар қилди.
Мирзиёев коронавирусга қарши вакцинация қилиш йўлларини пухта ўрганиш топшириғини берди
Коронавирусга қарши антитаначиларнинг борлиги эмлаш тўғри келмаслигини англатмайди: "ЭпиВакКорона" шаклланган иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради. 14-21 кун оралиғида 0,5 милилитр дозада препаратни мушак ичига икки марта юборишни назарда тутади: агар киши илгари COVID-19 билан касалланган бўлса, битта компонент билан эмлаш мумкин.
"Аммо “ЭпиВакКорона вакцинасининг бир марталик киритиш - куч ва давомийлиги жиҳатидан мақбул бўлган иммунитетни бермайди", - дея аниқлик киритилди Роспотребнадзорда. Ушбу масала қўшимча тадқиқотларни ўтказишни талаб қилади.
Новосибирскдаги "Вектор" марказида пептид антигенлари асосида яратилган "ЭпиВакКорона" вакцинаси октябр ойида рўйхатдан ўтказилди. Синовнинг 3-босқичи давом этмоқда: 40 минг кўнгилли, шу жумладан 60 ёшдан ошган ва сурункали касалликларга чалинган одамлар иштирок этмоқда. 45 мингдан ортиқ доза фуқаролик муомаласига чиқарилди ва оммавий ишлаб чиқариш феврал ойида режалаштирилган.