Лавров: АҚШ пандемиядан бошқа мамлакатларга босим ўтказиш учун фойдаланишга уринди

Россия ташқи ишлар вазири Ғарб мамлакатлари АҚШ бошчилигида коронавирус пандемияси сабаб дунёда юзага келган вазиятдан фойдаланишга уринганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ғарб мамлакатлари АҚШ бошчилигида коронавирус пандемияси сабаб дунёда юзага келган вазиятдан фойдаланишга уринди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2020 йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Афсуски, пандемия шароитида умумий ишларга бирдамликка бўлган бундай интилиш ҳар ер ва ҳамиша намоён бўлмади. Айрим Ғарбдаги ҳамкасбларимиз, аввало Қўшма Штатлар ва унинг яқин иттифоқдошлари, вазиятдан ўзларининг босим усуллари, шантажи, ультиматумлари, ноқонуний хатти-ҳаракатларини нафақат бир томонлама чекловларни киритиш, балки турли шаклларда кўплаб мамлакатларнинг ички ишларига аралашишни кучайтириш учун ҳам фойдаланишди”, - деди Лавров.
Россия вазири Ғарб мамлакатлари БМТ бош котиби, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг пандемия вақтида бир томонлама санкцияларни озиқ-овқат, COVID-19 га қарши курашиш учун асбоб-анжом етказиб бериш қисмида бекор қилишга қаратилган чақириқларини эътиборга олмаганини қайд этди.
Лавров Россия бундай ёндашувни қўллаб-қувватлашга тайёр бўлгани, мамлакат президенти Владимир Путин паралллел равишда халқаро савдо-сотиқда сакциялардан холи яшил йўлаклар яратиш ташаббусини билдирганини эслатди.
“Афсуски, бу тўғри чақириқлар, ҳам бизнинг, ҳам БМТ раҳбарларининг, ҳавода муаллақ қолди”, - дея сўзларига якун ясади Россия ТИВ раҳбари.