Нидерланд полицияси якшанба куни Амстердамда COVID-19 туфайли киритилган чекловларга қарши намойишга чиққан фуқароларни сув билан ҳайдашди.
Хабарда айтилишига кўра, шаҳарнинг Музеумплайн майдонида тўпланган намойишчилар ҳукуматнинг эпидемияга қарши кураш чоралари ҳамда COVID-19 туфайли критилган чекловларга қарши намойишга чиқишган.
Шаҳар марказида сақлаш сув тўплари билан жиҳозланган автомобиллар ва отлиқ полиция томонидан назорат қилиб турилган. Намойишчилар полицияга қарши тош ота бошлаганидан сўнг уларга нисбатан сув сепиш ва ҳибсга олиш чоралари қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу намойишлар Нидерланд расмий ҳукумати коррупцион можаро туфайли истеъфога чиққан ва вазиятни вақтинчалик ҳукумат бошқариб турган вақтда содир бўлмоқда.
Нидердандда коронавирусга чалинганлар сони 900 мингдан ошган ва ўлимлар сони 13 мингга яқинлашган.