ТОШКЕНТ, 15 янв - Sputnik. Тез орада коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошланади, ва у, эҳтимолки, иккинчисига қараганда кучсиз бўлмаслиги мумкин, деб маълум қилди журналистларга РФ Ҳисоб палатаси раҳбари Алексей Кудрин Гайдар форуми давомида норасмий суҳбат вақтида, деб хабар бермоқда РИА Новости.
"2021 йилда, кўриниб турибдики, унчалик енгил бўлмайди. Европа давлатларида бугун гувоҳи бўлаётган ҳолатлар, қоидага кўра, сал кечикиб бизга ҳам келади - гап учинчи тўлқин ҳақида бормоқда. Яъни иккинчи тўлқин келди, ҳозирда учинчи тўлқин келмоқда, ва эҳтимолки, у иккинчисига нисбатан кучсиз бўлмайди, балки кучлироқ бўлиши ҳам мумкин. Шу боис, ҳотиржам бўлишга имкон қолмайди, барқарор ҳолат бўлмайди", - деди Кудрин.
Ҳисоб палатаси раҳбарининг сўзларига кўра, 2021 йил мураккаб йил бўлади. Ва ҳукумат, унинг сўзларига кўра, янги қўллаб-қувватлов чораларини қабул қилади. Кудриннинг айтишича, ҳозирда ҳукумат ўтган йилда амал қилган инқирозга қарши чораларни узайтириш борасида қарор қабул қилган.
Унинг айтишича, жорий йилда кўп нарса пандемияни жиловлаш ёки давом этиши билан боғлиқ бўлади, кўпгина чораларни узайтириш керак бўлади, ва бу жуда қимматга тушиши мумкин.
Инқирозга қарши кураш стратегиясида қўшимча қадамлар керак бўлади.