“Учар ўзбек”: Маҳмуд Муродов америкалик жангчига қарши октагонга кўтарилади

Келгуси ҳафта, 24 январ куни Абу-Дабида ўтказиладиган UFC257 турнирида ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов америкалик Эндрю Санчезга қарши октагонга кўтарилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Келгуси ҳафта, 24 январ куни Абу-Дабида ўтказиладиган UFC257 турнирида ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов америкалик Эндрю Санчезга қарши октагонга кўтарилади.
29 ёшли Маҳмуд Муродов 2012 йилда ўз карьерасини бошлади, 2019 йилда UFC билан шартнома имзолади.
2019 йил декабрь ойида Тревор Смитга қарши жанг ўтказиб, нокаут билан ғалаба қозонди. Шу кеча Маҳмуд Мурадов энг яхши нокаут учун UFC президенти Дана Уайтдан 50 минг доллар миқдорида мукофотни олганди.
Эндрю Санчез 32 ёшли америкалик жангчи, ҳозирда UFC ўрта вазн жанг ўтказиб келади. 2012 йилдан бери профессионал жангчи. Санчез охирги жангини 2020 йил август ойида UFC Fight Night 174 мусобақасида Веллингтон Турманга қарши ўтказиб, биринчи раундда нокаут билан ғалаба қозонди. Бу ғалаба унга "энг яхши жанг" мукофотини олиб келди.