Норвегияда коронавирусга қарши вакцинациядан сўнг ўлим даражаси кескин ошди

Коронавирус инфекциясига қарши вакцинациядан кейин 20 киши вафот этган Европа мамлакати қайсилиги маълум бўлди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Норвегияда 23 киши коронавирусга қарши вакцинациядан ўтгач, ҳаётдан кўз юмишди. Бу ҳақда мамлакат доривор воситалари агентлиги бош врачи Сигурд Хортем маълум қилди.
Путин Россия вакцинасини дунёдаги энг яхши препарат деб атади
Унинг таъкидлашича, айни вақтда мутахассислар вакцинадан сўнг юз берган 23та ўлим ҳолатларининг 13тасида тадқиқот олиб боришмоқда.
Хортемнинг сўзларига кўра, эсланганларнинг аксарияти кекса ёшда бўлган.
Соғлиқларининг заифлиги туфайли улар коронавирусга қарши вакцинациядан сўнг кузатиладиган салбий таъсирларни кўтара олмаган бўлишлари мумкин.
"Вакцина туфайли юзага келадиган белгилар, хусусан, температура ва кўнгил айниши, соғлиғи заиф бўлган катта ёшдаги алоҳида кишиларнинг ўлимига сабаб бўлган бўлиши мумкин", - деб таъкидлади Хортем.
“Спутник V”: Нима учун Россия вакцинасига ишонч билдиришмоқда? - видео
Норвегияда оммавий вакцинация 2020 йилнинг 27 декабрида бошланган. Эмлаш американинг Pfizer препарати ёрдамида амалга оширилмоқда. Ҳафта бошида мамлакатга яна бир америка вакцинаси - Moderna олиб келинди.
Эслатиб ўтамиз, сал олдин коронавирусга қарши вакциналашдан сўнг ўлим ҳолати юз бергани тўғрисида Польша ҳукумати ҳам баёнот берган эди. Айни вақтда мамлакатда COVID-19 га қарши эмланганлар орасида битта ўлим ҳолати ва 37тага яқин салбий таъсирлар қайд этилган.
Аниқлик киритилишича, Польшада ҳам эмлаш Pfizer ва Moderna препаратлари билан амалга оширилмоқда.