ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 68 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 845 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 9 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида, 1 нафари Наманган вилоятида, 3 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Сирдарё вилоятида, 2 нафари Сурхондарё вилоятида, 9 нафари Фарғона вилоятида, 2 нафари Хоразм вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 20 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Соғайиш кўрсаткичи
Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 76 335 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етди.
Айни пайтда 891 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 158 нафар бемор оғир, 32 нафари ўта оғир аҳволда.
Ўлим ҳолатлари
1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Ўзбекистонда жами 619 киши пандемия қурбони бўлди.
Дунё саломатлиги
Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 93,1 миллиондан ошди, 1,9 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (23,3 млн), Ҳиндистонда (10,5 млн), Бразилияда (8,3 млн).