ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) келажакда Ўзбекистон иттифоққа қўшилишига умид билдирмоқда.
“Ўзбекистоннинг иттифоқда аъзоликка нисбатан воқеалари қандай ривожланишидан қатъи назар, биз Ўзбекистонни иттифоқ аъзоси сифатида кўришга умид қиламиз, ва мамлакатларимиз унга бунда ёрдам беради”, - деди Оверчук Гайдар форумидаги чиқиши давомида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Оверчукнинг таъкидлашича, республика билан иқтисодий тизимларнинг яқинлашиши ҳар қандай ҳолатда рўй беради, чунки Россия ҳамиша Ўзбекистон учун савдонинг энг йирик бозори бўлиб қолади.
Унинг сўзларига кўра, икки томонлама ўзаро товар айирбошлаш пандемияга қарамасдан изчил ўсиб бормоқда. Россияда Ўзбекистон маҳсулотларини маҳаллий бозорларга чиқариш учун қулай шароитлар яратилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 11 декабрь куни Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)да кузатувчи мақомини олди. Кузатувчи мақоми мамлакатга мажлисларда иштирок этиш, миллатлараро тартибга солишнинг интеграциялашув муаммоларини муҳокама қилиш ҳуқуқини беради. Кузатувчи мамлакатлар қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмаслигига қарамай, Евросиё иттифоқи ҳамкор мамлакатлар учун янги имкониятлар очмоқда.