Мана янги рекорд! москвалик аёл 1,5 дақиқа нафас олмасдан муз остида сузиб ўтди

Москвалик Екатерина Некрасова музлаган Байкал кўли остида сўзиб ўтди ва янги жаҳон рекордини ўрнатди. Ҳаво ҳарорати минус 22 даража бўлган.
Sputnik
Москва шаҳрида яшовчи Екатерина Некрасова 85 метр масофага махсус кийимсиз сузиб ўтди. Масофани босиб ўтиш учун аёл 1,5 дақиқагача нафасини ушлаб турди!
Сузиш куни сувнинг ҳарорати 0 даражадан бир оз юқори, ҳаво ҳарорати эса минус 22 даража эди.