“Молодёжка”даги ҳаёт: Антарктиданинг эски ва янги тузоқлари

Кечалари кино томоша қилиб, пиширилган колбаса ва пивони орзу қилардик. Уйдан уйга арқонни ушлаб, бориб келардик, бўлмаса шамол учириб кетарди. Асосий манзара – айсберглар. Жониворлардан фақат пингвинлар бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Ольга Бугрова. 1963 йил 14 январь куни “Молодёжная” (“Ёшлар”) илмий-тадқиқот станцияси иш бошлади. Бу Совет Иттифоқининг Антрактидадаги тўртинчи қишлоғи эди. 1970 йилларда ўнлаб мамлакатлардан 30 та орасида энг каттаси. “Молодёжка” узоқ вақт маҳаллий пойтахт деб ҳисобланди: ўз аэропорти, номлари бўлган 70 та хонадон, кўчалари бор эди. Электростанция ва радиоузел ўз-ўзидан бор эди. Қишлоқ гултожиси мармар билан қопланган ҳаммом.

Даҳшатли қор бўрони

“Молодёжная” станцияси Антарктикадаги энг яхши илмий марказ номи шуҳрат қозонган. Станцияда муз хариталари тузиларди, қорни ўлчаш тасвири билан шуғулланишарди, қутб ёғдусини ўрганиб, атмосфера босимини кузатишарди. Айрим нарсаларни дунёда биринчи бўлиб бажаришган: 1979 йилдан атмосферани метеорологик лазер билан текшириш.
“Мавсумда “Молодёжка”да минг нафаргача киши бўларди, 100 нафардан 150 нафаргача киши қишларди”, - дея ҳикоя қилади Россиянинг фахрли қутбчиси Виктор Боярский.
“Бундай станцияларда иш Антарктика мавсуми мобайнида давом этарди – ноябрдан февралгача. Сўнгра қишлаш. “Мавсум”ни қўшиб, 14-14 ой оламиз: стандарт дастур. Одамлар иккинчи қишлашга қолган ҳоллари ҳам бўларди. Лекин бундай ҳолатларг йўқ қўйилмасликка ҳаракат қилинарди. Қиш – бу июнь, июль ва август: Антарктидада жуда қийин вақт. Ҳатто қутб кечаси сабаб ҳам эмас, доимо шторм шамоллари эсиб бергани боис. Бу ёқимсиз. Бўрон шундай кучлики, бирор бир узоқ-узоқларга учиб кетиш жуда осон”, - дейди у.
Боярский айтганидек, қутбчилар пиширилган колбаса ва пивони уларни ёмон овқатлантиришганликлари учун қумсашмаган. Шунчаки колбаса кучли дудланган бўлган ва совуқда узоқ сақланишга дош берган. Пиво эса 10 кунда бир марта бир банкадан берилган. Антарктикада кўп алкоголь ичиш тақиқланган: у ерда бу хавфли.

Диққатни кўп қаратма!

Антарктидада йиллаб қолиш соғлиқ учун зарарли. Тиббиёт ходимлари таъкидлашадики: инсон агар 5 йилни антарктика музлари ҳудудида ўтказса, организмининг ҳимоя кучлари бутунлай емирилади. Яна бир хавф – бу руҳий юклама. Одам ойлар давомида бир хил манзарани кузатса, унда хавфни сезиш қобилияти сусайиши кузатилган. Бу эса ҳаёт учун таҳдид. Виктор Боярский бу фикрга қўшилмайди: “Бир хил манзара – адабий тушунча. Одамлар чўлда бўлишмайдику! Шарт-шароитлари ажойиб бўлган уйлар: одатда бир кишидан туришади, хоҳлаганлар гул ва сабзавот ўстириш мумкин. Кунига уч марта ошхонада учрашишади. Турли туманлик бисёр”.
Боярский руҳий соғлиқ учун хафв барибир борлигини қайд этди. Устига устак замонавий станцияларда. Уй, иш, маиший хизмат ва овқатланиш турли биноларда бўлган эскиларидан фарқли ўлароқ янгилари моноблокли қурилмоқда. Ҳаммаси бир жойда. Кўчага чиқмаслик ҳам мумкин. Бу хавфсизликни кафолатлайди. Бироқ яккаланиш ҳисси кучаяди. Асосийси унга диққатингни кўп қаратма.