“Мақсад – қўрқитиб қўйиш”: Латвияда қўлга олинган русийзабон журналист Владимир Линдерман

2020 йил 3 декабрь куни Латвияда бир нечта русийзабон журналистлар қўлга олинди. Улардан бири Baltnews.lv ва Sputnik Латвия билан ҳамкорлик қилувчи журналист Владимир Линдерман эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. RT журналист ва жамоат арбоби Владимир Линдерман билан суҳбатлашди. Линдерман унинг уйига ўзларини сантехник деб таништирган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари қандай келганини ҳикоя қилиб берди.
“Квартирага чамаси 12 нафар “сантехник” кириб келди – терговчи, тезкор ходимлар ва яна “жанговар ҳамроҳлар”, - дейди у.
ТИВ Латвияда Sputnik ва Baltnews журналистларининг ҳибсга олинишини кескин қоралади
Линдерманнинг таъкидлашича, Латвия ҳукумати бундай тинтув ва қўрқитишлар билан “Россия сегодня” агентлигини Латвиядаги мухбирлардан “одамлар Россия нашлари билан ҳамкорлик қилишдан қўрқишлари, Россия ОАВларининг бу ердаги таъсири шу тариқа тушиб кетиши учун” маҳрум қилиш ниятида.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари тинтув вақтида унинг барча компьютер техникаси, телефони, хотира карталарини мусодара қилишган.
Журналист у бунинг уйида бўлиб ўтган учинчи тинтув эканини маълум қилди.
Sputnik ва Baltnews᾽га босим
Аввалроқ Латвияда Россиянинг Sputnik Латвия ва Baltnews порталлари муаллифларига қарши жиноий ишлар қўзғатилгани хабар қилинган эди. Давлат хавфсизлиги хизмати тинтувлар ўтказиб, ЕИ санкция режимини бузганлик айблови билан етти кишини қўлга олган. Уларга мамлакатдан чиқиб кетмаслик эҳтиёт чораси қўлланган. Қўлга олинганларнинг барчаси “Россия сегодня” таркибига кирувчи Sputnik Латвия ва Baltnews᾽нинг штатдан ташқари муаллифларидир. Уларни жаримадан тортиб, қамоқ жазосигача бўлган жазо кутмоқда.
Россия ТИВ Латвия ҳукуматининг русийзабон журналистларга нисбатан хатти-ҳаракатларини жазо акцияси ва демократик жамият асослари – ОАВ ва фикр билдириш эркинлигини оёқости қилишган яққол намунаси деб атади.