Дунёга янги музлик даври таҳдид солмоқда

Эриган айсберглар аста-секинлик билан чучук сувни Атлантика океанига олиб боради, бу янги музлик даврига олиб келиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Антарктидадаги айсбергларнинг эриши занжирли реакцияни ҳосил қилиб, Ерни янги музлик даврига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail Кардифф университети тадқиқотчилари маълумотларига асосланиб хабар қилди.
Мана янги рекорд! москвалик аёл 1,5 дақиқа нафас олмасдан муз остида сузиб ўтди
Олимларнинг таъкидлашича, эриган айсберглар аста-секинлик билан чучук сувни Атлантика океанига олиб боради. Ушбу жараён океан айланишидаги ўзгаришларни келтириб чиқаради, бу эса ўз навбатида Ерга иқлим совиб кетиши билан таҳдид солади.
Тадқиқотчилар айсбергларнинг эриши ва океан айланиши ўртасидаги боғлиқликни сўнгги 1,6 миллион йил ичида ҳар бир музлик даврининг бошида бўлганлигини аниқладилар.
Олдинроқ олимлар музларнинг эриши ва глобал исишнинг бошқа оқибатлари жаҳон океани сатҳининг кўтарилишига олиб келаётгани ҳақида огоҳлантирган эдилар, бу узоқ вақт давомида инсон томонидан ўзлаштирилган қирғоқ ҳудудларини сув босиши билан таҳдид қилиши мумкин.