ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Бугун, 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда депутатлар олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига Абдуқодир Тошқулов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади. У ҳозирга қадар Термиз давлат университети ректори ҳамда Сенат аъзоси эди.
Шундан сўнг депутатлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига Шерзод Ҳидоятов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади. Ҳидоятов ҳозирга қадар қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
© Пресс-служба Законодательной палаты Олий Мажлиса Узбекистана
Депутатлар томонидан мақулланган номзодлар президентнинг тегишли фармонидан кейин ўз лавозимларига тайинланишади.