Байрамингиз билан "номақбул" Россия матбуотчилари! – ТИВ

Россия ҳақиқий демократия, фикр ва ОАВ эркинлигини босқичма-босқич ҳимоя қилиб келмоқда. Афсуски Ғарбда ушбу қадриятлар сўнгги вақтларда тобора чекланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Бугун Россияда матбуотчилар куни. Ушбу муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги ОАВ ходимларини касб байрами билан табриклади.
ТИВ табрикномасида, журналист касби Россияда ҳар доим алоҳида ва муҳим аҳамиятга эга бўлганини, воқеаларнинг тезкор ва чуқур таҳлил қилиш қобилияти бугунги кунда Россиядаги ҳар бир журналистга хос экани қайд этиб ўтилган.
Россия сўз эркинлигини, ахборотни олиш ва ОАВ фаолияти эркинлигини босқичма-босқич ва сабот билан ҳимоя қилиб келмоқда. Афсуски Ғарбда ушбу соҳани қаттиқ назорат остига олиш, альтернатив нуқтаи назар акс этган нашрлар фаолиятини ва журналистлар ҳуқуқларини чеклаш ҳамда номақбул ОАВларга босим ўтказиш - одатий ҳолатга айланиб бормоқда, дейилган ТИВ табрикномасида.
Масалан, Украинада журналистлар хавфсизлиги жиддий безовталик  уйғотмоқда. Россия халқаро ҳамжамият эътиборини ушбу улкан муаммога бир неча бор қаратган эди. Хусусан, журналистлар Анатолий Клян, Антон Волошин, Игор Корнелюк, Андрей Стенин, Андреа Роккелли, Олесь Бузина, Сергей Долгов, Вячеслав Веремия ва Павел Шереметларнинг ўлдирилиши ва ушбу ҳолатлар юзасидан очилган жиноят ишларида ҳеч қандай натижа йўқлиги борасида.
ТИВ Латвияда Sputnik ва Baltnews журналистларининг ҳибсга олинишини кескин қоралади
Ундан ташқари, Болтиқбўйи давлатларида ҳам журналистлар ҳуқуқлари бузилиш ҳолатлари жуда кўп учрамоқда.  Хусусан, 2019 йилда Литва парламенти “Sputnik-Литва” сайтига киришни чеклаб қўйган эди. Агентликнинг бош муҳаррири М.Касем мамлакатдан беш йилга чиқариб юборилган эди.
“Sputnik-Эстония” 2020 йилинг 1 январидан бошлаб жиноий жавобгарликка тортилиш таҳдиди остида фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди.
Латвияда эса “РT” гуруҳининг 7та канали ретрансляциясини ва “Биринчи Болтиқ канали” телеканали фааолиятини тўхтатган эди. Латвия хавфсизлик хизмати “Sputnik-Латвия” ва Baltnews порталининг 7та ходимини ҳибсга олган эди.
Россия ушбу тажовузкор ҳаракатларни демократик жамият асослари бўлган – фикр эркинлиги ва ОАВ эркинлиги бузиш деб ҳисоблайди.
Sputnik Эстония бош муҳаррири ОБСЕга ОАВга босим ҳақида сўзлади
Россия Давлат Думаси депутатлари 2020 йилнинг 24 декабрида Европа давлатлари парламентларига мурожаат қилиб Латвия томонидан йўл қуйилган қонунбузарлик ҳолатларига муносиб баҳо беришни, сўз эркинлиги ва ОАВ эркин фаолиятини таъминлаш борасида улар ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларни бажаришни талаб қилишди.
Шунингдек Ташқи ишлар вазирлиги Америка рақамли платформаларининг Россия ОАВлари саҳифаларини оммавий блоклаши ва контентларни ўчириб ташлаши сўнгги вақтларда тизимли тус олган ва ҳақиқий цензурага айланган. Рақамли ОАВ монополистларининг ушбу ҳаракатларида яққол сиёсий мантиқ кузатилмоқда. Уларнинг мақсади - Америка ташқи сиёсий кўрсатмаларини амалга ошириш ва Ғарб мейнстримига рақобатчи бўлган муқобил нуқтаи назарларни глобал эфирдан чиқариб ташлашдир.
Россия бундай ёндашувга мутлақ қарши ва универсал эркинлик принциплари ҳамда эркин ОАВ тарафдоридир. Биз ҳақиқий демократия ва сўз эркинлиги принциплари ғалаба қозонишига ишонамиз.
АҚШда полициячилар Sputnik продюсерига қарата бир неча бор ўқ узди
Маълумот учун, Россияда матбуотчилар куни 13 январда нишонланиши бежиз эмас. 1703 йилнинг 13 январ куни Россияда биринчи ёзма матбуот – “Ведомости” газетаси босиб чиқарила бошлаган. Газетанинг биринчи сони “Москва давлати ва атрофдаги мамлакатларда ҳарбий ва бошқа ишлар қайдномаси” деб номланган.
Шундан сўнг йил сайин Россияда чоп этилаётган газета ва журналлар сони ошиб борган. 20 аср бошига келиб Россияда 916та газета ва 1351та журнал чоп этилган. 1904 йилда Санкт-Петербургда биринчи телеграф агентлиги ташкил қилинган. Кейинчалик унинг асосида ИТАР-ТАСС пайдо бўлган. 1989 йилда эса – 5295та журнал ва 8532та газета нашрдан чиққан. Бугунги кунда эса Россияда - 42 861та даврий нашрлар фаолият юритмоқда.