ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. АҚШ ҳукумати 70 йил ичида биринчи марта аёлга нисбатан чиқарилган ўлим жазоси ҳукмини ижро қилди, деб хабар қилди The New York Times.
Судланган Лиза Монтгомери 2004 йилда ҳомиладор аёлни ўта шафқатсиз ўлдиришда айбдор деб топилди.
Олдинроқ суд ҳукми 8 декабр куни Индиана штатида ижро этилиши режалаштирилган эди. Кейинчалик, суд қарори билан ижро 12 январга қолдирилганди.
11 январ куни Индиана штатидаги суд Монтгомери ўлим жазосини федерал ижро этишни руҳий муаммолари сабабли қолдирилганди. Бироқ АҚШ Олий суди 12 январ куни кечқурун ўлим жазосини ижро этишга рухсат бериб, қарорни рад этди.
Монтгомерини қатл этилиши Индиана штатидаги Терре Хейт қамоқхонасида ўлдириш инъекция билан амалга оширилган. Аёлнинг ўлими 13 январ куни маҳаллий вақт билан 01:31 да (Москва вақти билан 09:31) қайд этилди.
Монтгомерининг адвокати Келли Хенри айтишича, АҚШ ҳукумати "руҳий касаллик"дан азият чекаётган унинг мижозини қатл этиши билан қонунни бузди.