1933 йилгача АҚШ президенти ва вице-президентининг лавозимини бажаришга кириш маросими 4 март куни ўтказилган, кейин эса 20 январга кўчирилган.
200 йил давомида АҚШда 45 нафар давлат раҳбари ўзгарди. Ҳар бир инаугурауция бир неча босқичдан иборат: қасамёд, янги етакчи нутқи, парад ва бал. Асосий қисми Вашингтонда Капитолий олдида ўтказилади.
Янги президент Жо Байденнинг инаугурацияси 20 январь куни бўлиб ўтади. Тадбир АҚШ тарихига биринчи навбатда ўзининг ноодатий шакли билан киради: маросимнинг асосий қисми коронавирус пандемияси сабаб онлайн ўтказилади.