Коронавирус авж олиши Пекин жанубидаги Хэбэй провинциясида кузатилган.
Шу боис ҳукумат Хэбэйнинг маъмурий марказий бўлган ва 11 миллион аҳолига эга Шицзячжуан шаҳри билан транспорт алоқасини тўхтатиб қўйган.
Қўшни Синтай шаҳри аҳолисига заруратсиз ўз аҳоли пунктларини тарк этмаслик сўралган ва қатор оммавий тадбирлар тақиқланган.
Ҳукумат аҳолини коронавирусга оммавий тест топширишини ташкиллаштирган.