Эрдоған НАТО Туркияни террорчилар билан яккама-якка қолдирганини маълум қилди

Туркия президенти НАТОни альянс мамлакатга терроризмга қарши курашда етарлича ёрдам бермаётганликда айблади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған НАТОни альянс мамлакатга терроризмга қарши курашда етарлича ёрдам бермаётганликда айблади.
“Туркия хулқ-атворини ўзгартириш”: Ғарб нима учун Эрдоғанни жазоламоқда
“ЕИ ва НАТО хавфсизлиги бизнинг шарқий чегараларимизда бошланади. Биз НАТО доирасида терроризмга қарши кураш ҳамкорлигидан ҳеч қачон воз кечмаганмиз. Нега НАТО мамлакатлари бизни терроризм билан курашда ёлғиз қолдирмоқда? Ким, Туркиядан ташқари, “Ислом давлати”* билан курашмоқда”, - деди Эрдоған Анқарадаги чиқиши вақтида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Шунингдек, у АҚШни Туркияда террорчилик ташкилоти ҳисобланган Сурия курдлари кучларига ҳарбий ёрдам кўрсатишда айблади.
“Минглаб қурол-яроғ ортилган юк машиналари, транспорт воситалари террорчилик гуруҳларига жўнатилган. Улар эса булардан фойдаланиб, бизга қарши уруш бошлади. Биз НАТОга аъзо мамлакат сифатида курашдик, курашяпмиз ва курашамиз”, - деди Туркия етакчиси.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти