Декабр ойи бошида Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи-давлат мақомини олди. Ушбу ўтиш даври республикага кейинги интеграция бўйича ўз позициясини аниқлашга ва ижобий қарор қабул қилинган тақдирда бунга тайёргарлик кўришга имкон беради.
Иқтисодиёт фанлари доктори, РФ Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирининг собиқ ўринбосари Леонид Холод ЕОИИга қўшилган тақдирда Ўзбекистон қандай ишларни амалга ошириши кераклиги ҳақида гапирар экан, республика кўплаб норматив ва стандартларни тартибга келтириш кераклигини таъкидлади.
"Кўпгина ички ҳужжатларни қабул қилиш ёки ўзгартириш керак бўлади, чунки ЕОИИга қўшилиш у ёки бу тарзда, ўтиш даврини ҳисобга олган ҳолда, савдони тартибга солиш чораларини уйғунлаштиришни талаб қилади ва ҳоказо", - деди Холод.
Экспертнинг фикрига кўра, республиканинг долзарб вазифаси - ўз маҳсулотларини ЕОИИ бозорига киритиш шароитларини яхшилаш.
"Ўзбекистон тоғ-кон саноати ва тўқимачилик саноатида кучли, бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жуда кенг ассортиментига эга. Мева ва сабзавотлар жуда сифатли, бозорда талабга жавоб беради, истиқболлар жуда яхши", - деди Леонид Холод.