Ўзбекистонда 2020 йилда инфляция - 11,1 %ни ташкил қилди

Ўзбекистонда 2020 йилда истеъмол нархлари ўсишида озиқ-овқат маҳсулотлари улуши сезиларли даражада камайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилда истеъмол нархларининг йиллик инфляцияси миқдори - 11,1 %ни ташкил қилди, деб хабар қилмоқда Давлат Статистика қўмитаси.
Инфляция ўсиши биз кутгандан ҳам паст бўлди – Марказий банк
Хусусан, декабрь ойида истеъмол нархларининг ўртача ўсиш суръати 1,6%ни ташкил қилган. 2020 йил бўйича истеъмол нархларнинг ўртача ўсиш суръати эса - 11,1 %ни ташкил қилган. 019 йилда истеъмол нархларининг ўртача ўсиши - 15,2 %ни ташкил қилган эди. 
Ўтган 2020 йилда истеъмол нархлари ўсишида озиқ-овқат маҳсулотлари улуши нисбатан камайган ва 68%ни ташкил қилган. Ноозиқ-овқат маҳсулотлар улуши - 19,2% ва хизматлар улуши - 12,8% бўлган. 2019 йилда эса ушбу кўрсатгичлар - (85,7%), (10,1%) ва (4,2%) бўлган эди.